Сообщение успешно отправлено

Менеджер свяжется с вами в ближайшее время

Oʻzb

Gazli konining 65 yilligini nishonlash

2021-yil noyabr oyida “Gazli Gas Storage” MChJ QK tomonidan “Gazli” neft-gaz koni o‘zlashtirilganining 65 yilligiga bag‘ishlangan yubiley tadbiri Buxoroda keng nishonlandi. 1956-yil 17-oktabrda Buxorodan 90 km shimoli-gʻarbda 600 metr chuqurlikdagi 1-quduq kuchli gaz favvorasini berdi. Bu kun ko‘hna zamin bag‘rida asrlar osha “ko‘k xazinalari” yashiringan “G‘azli” nomli noyob konning mehnat tarixining boshlanish nuqtasi bo‘ldi.

“G‘azli” konining yubileyida hurmatli faxriylar, konning o‘zlashtirilishining zamirida turgan eng keksa mehnatkashlar ishtirok etdi. Yig‘ilganlarga tabrik so‘zi bilan murojaat qilgan O‘zbekiston Respublikasi Energetika vazirligi, “O‘zbekneftgaz” AJ, “O‘ztransgaz” AJ, “O‘zlitineftgaz” AJ hamda boshqa idora va tashkilotlar vakillari, hamkorlarimiz va mehmonlar taklif etildi.

Yubiley ishtirokchilari Buxoro diyori afsonasi – Gazli konining paydo bo‘lish tarixini yodga oldilar, uning ochilishi va o‘zlashtirilishining zamirida turgan insonlarning mehnati va xizmatlarini ta’kidladilar, bugungi kundagi yutuqlar, muvaffaqiyatlar, sohani rivojlantirish istiqbollari haqida so‘z yuritdilar.

Yubiley tadbiri tashkilotchilari tomonidan “Gazli” konining mehmonlari va faxriylariga faxriy yorliq va esdalik sovg‘alari topshirildi. Taqdirlash marosimidan so‘ng mehmonlar va faxriylarga “Gazli Gas Storage” MChJ qo‘shma korxonasi tomonidan O‘zbekistonning eng boy neft-gaz konining ochilishi, erishilgan yutuqlari, tiklanishi va istiqbollari haqida tayyorlangan qisqa metrajli film taqdim etildi va bayram dasturxoni yozildi.

Gazli konining 65 yilligini nishonlash mehnat faoliyati noyob Gazli koni bilan bog‘liq bo‘lgan O‘zbekiston Respublikasi neft-gaz sanoatining turli yoshdagi, kasbiy darajasi va maqomidagi gaz va neftchilarni birlashtirdi.

Mutaxasislarni “Siemens Energy” kompaniyasining o’quv markazlaridagi ta’lim jarayonlari.

“Gazli” Gaz siquv stansiyasidagi SGT-750 gaz turbinalik gaz haydash agregatlariga hizmat ko’rsatish va ularni ishlatish uchun mutahasislarni tayyorlash.

 

“Gazli gaz saqlash omborini (GSO) kengaytirish” loyihasi doirasida GSKS-6A gaz siquv kompressor stansiyasining qurilish va montaj ishlari olib borilmoqda. Yangi GSKS-6A gaz siquv kompressor stansiyasining asosiy qurilmalaridagi ish jarayonlarning asosiy hususiyatlarini o’rganish, ularni ishlatish, hizmat ko’rsatish va texnik diagnostikalar o'tkazishni xususiyatlarini o’rganish maqsadida SGT-750 gaz turbinalik gaz siquv kompressor stansiyasini loyihalash va etkazib berish shartnomasiga muvofiq 10 kishilik mutahasislar jamoasi shakillantirildi va ulardan muhandis mehaniklar , avtomatlashtirish va boshqaruv muhandislari, elektr energetika muhandislari bosqichma bosqich “Siemens Energy” kompaniyasi o’quv markazlarida malaka oshirishdi:

Yuqorida yonalishlari bo’yicha ko’rsatilgan barcha 10 ta mutaxasislar nazariy va amaliy o’qish programmasini muvaffaqiyatli tamomladilar va gaz turbina hamda kompressorlarni ishlatish bo’yicha kerak bo’lgan asosiy bilimlarni oz’lashtirdilar. Shuningdek, tinglovchilar GSS va uning ish jarayonlaridagi asosiy boshqaruvining prinsiplari nimalardan iborat ekanligini o’zlashtirdilar. O’qish jarayoni nazariy leksiyalarni, 3D animatsiyalari va multimediya materiallari bilan tanishishni, jamoaviy tadbirlarni, savol javoblar va ochiq muxokamalarni o’z ichiga oldi.

“Gazli Gas Storage” MCHJ QK Shvetsiyaning Finspong shahrida joylashgan zavodning o’quv markazidagi mr. Zlaton Cota и Ms. Edith Garcialarga hamda Germaniyaning Duysburg shaharida joylashgan zavodning o’quv markazidagi mr. Jordan Kovalski va mr. Andre Murmannlarga olingan bilimlari va ko’nikmalar uchun o’zining chuqur minnatdorchiligini bildiradi. Shuningdek ushbu malaka oshirish kurslarini tashkillashtirish  va o’tkazish jarayoniga amaliy yordamlari uchun Enter Engineering Pte.Ltd kompaniyasi xodimlari, xususan loyiha direksiyasi direktori Viktor Orlov va bosh mutaxasis Otabek Urinboevlarga, “Siemens Energy” kompaniyasi loyiha menejeri Andrey Kosterevga, shuningdek “Siemens Energy” kompaniyasining Uzbekistandagi bosh vakili Xurshid Turaev larga alohida minnatdorchilik bildirib qolamiz.

___________________________________________________________________

                           

Samarkand Marathon – Самарқанд хайрия марафонида иштирок этиш

"Samarkand Marathon"

Жорий йилнинг 5-6 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида қуйидаги мусобақалар учун "Samarkand Marathon" хайрия марафони ўтказилди:марафон 42 км 195 м (Самарқандда биринчи марта ўтказилган), ярим марафон 21 км 097 м, 10 км пойга, 2 км пойгада, Nordic Walkingда 5к (nordic юриш 5 км), шунингдек, болалар югуриш (4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 300 метр ёки 600 метрга югуриш ). Ушбу марафонда турли шаҳар ва мамлакатлардан турли ёшдаги одамлар иштирок этишди. Самарқанддаги пойга йўли энг чиройли ва қизиқарли жойлардан биридир. Бутун маршрут давомида сиз Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини кўришингиз мумкин эди. Барча масофаларнинг бошланиши Регистон ансамбли ёнида ташкил этилди. "Gazli Gas Storage" МЧЖ қўшма корхонаси ходимлари хам 4 кишидан иборат бўлиб, 2 км пойгада, Nordic Walkingда иштирок этишди. Мусобақалар 6-ноябр куни бўлиб ўтди. Марафон иштирокчилари учун икки кун давомида мусиқий ва маданий дастурлар тақдим этилди. Марафон иштирокчиларини хайрия мақсади бирлаштирди. 2022- йилда бу музейларнинг кўзи ожиз ташриф буюрувчилар учун мослашувидир. Samarkand Marathon - халқаро хайрия марафони Ўзбекистонда 2019 йилдан бери мавжуд. 2022 йилда жахон чемпионати марафони Abbott WMM Wanda ageGroup саралаш пойгаларига кирди. Марафон трассаси халқаро марафонлар ва пойгалар AIMS ассоциацияси томонидан сертификатланган.  

Газли конининг саноат майдонида жойлашган 6А сонли сиқув компрессор станцияс (СКС) нинг умумий қурилиш ишлари якунланди.

Жонажон ва гўзал Ўзбекистон заминида баҳор ва янгиланиш рамзи бўлган Наврўз кириб келмоқда. Кўп миллатлик Ўзбекистон халқи бу байрамни қишлоқ ва шахарларида кенг нишонламоқда. Наврўз барчага ўйлаган яхши ниятларини ва режалаштирган яхши ишларини олиб келсин.
Йилнинг янгиланиш ва яшариш фасли бўлаётган айни дамда бизнинг саноат майдонида ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда яъни МЧЖ “Gazli Gas Storage” қўшма корхонасига (ҚК) қарашли, Бухоро вилояти Ромитон туманида жойлашган 12 гектар майдонга эга сиқув кампрессор станцияси 6А-СКС нинг қурилиш ишлари якунланди.
Қурилиш доирасида 6А-СКС технологик ишончлиликни таъминлашни ва мавжуд газнефт сиғимларини техник-иқтисодий самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, ҳамда табий газни сақлаш ва етказиб бериш хажмини орттиришдан иборат.
Лойиҳани амалга оширилиши аҳоли ва саноат корхоналари томонидан газ истеъмолининг мавсумий ўзгаришини қоплаш имкониятини беради. Шу билан бирга, қазиб олинган хомашёнинг салмоқли миқдори айниқса қиш мавсумида Ўзбекистон ички бозорига йўналтирилади.
 
Маълумот учун: Сиқув компрессор станциясининг асосий технологик қурилмалари   Siemens Energy компанияси (нефт ва газни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва ташиш, энергия ва иссқлик ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси) томонидан ишлаб чиқарилган 41 MВт қувватга эга иккита газ компрессор блокидир. Улар Datum типидаги икки босқичли марказдан қочма куч таъсирида ишловчи компрессорлар ва SGT-750 русумидаги газ турбинали узаткичлар, йиғма кўринишдаги ангарларда жойлашган. Газ ҳайдаш агрегати ва СКС тизими, барча зарур ёрдамчи ускуналари, қувурлари, автоматлаштириш тизимлари ҳамда табий газни ҳисобга олиш асбоблари қуйидаги етакчи замонавий ишлаб чиқарувчи давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган ва етказиб берилган, жумладан Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Швеция, Италия, АҚШ, Туркия, Ҳиндистон ва Қозоғистон.
Ушбу газ ҳайдаш ускунасининг қуввати Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган энг йирик газ ҳайдаш ускунасининг айни дамдаги 25 MВтли қувватидан юқори.
Юкоридаги афзалликларга қўшимча равишда, газ ҳайдаш агрегатининг ишлаш жараёнидаги ишончлилиги,  узоқ муддатли ҳизмати, юқори босим оралиғида ишлаш қобилиятилари, ҳамда ўз синфидаги юқори фойдали иш коэффиценти (ФИК), самарадорлиги ва эколгик тозалиги билан ажралиб туради.
SGT-750 турбинасининг ишлаб чиқариш экологик кўрсаткичининг самарадорлиги унинг тўртинчи авлод ёниш камераси билан жиҳозланганлигида. Унинг ишлаш принципи газ хаво аралашмасининг биргаликда ёниши ва атроф мухидга (9 ppm NOx дан кўп бўлмаган) кам чиқинди чикарилиши билан ажралиб туради.
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, ушбу газ ҳайдаш компрессор станциасининг саноат майдони замонавий ҳизмат кўрсарсатиш, таъмирлаш блоки ва кимё лабаратория биноси билан жиҳозлаган, бу асосий ва ёрдамчи ускуналарни таъмирлаш, шунингдек СКС нинг техник мойларини, ҳамда конда қазиб чиқариладиган табий гази ва нефт маҳсулотларини анализ қилиш ва текшириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муборак бўлсин!

Нефть ва газ саноати ходимлари кунига табрик!

Ромитан туман ҳокимлиги «ТАШАККУРНОМАСИ»

Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирлиги Бухоро вилояти табиат ресурслари бошкармаси номидан ташаккурнома

Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирлиги Бухоро вилояти табиат ресурслари бошкармаси “Gazli Gas Storage” МЧЖ ҚК 16.09.2023 йилда Бухоро ва Бухоро вилоятида "Бутунжаҳон тозалик куни" экологик акциясини ўтказишда кўрсатган муносабати ва ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз туфайли тадбир жуда юқори даражада ўтказилди. 

8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни!

Янги 2024 йил табриги!

8-Март Хотин – Қизлар куни билан!

Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Voqealar

Gazli konining 65 yilligini nishonlash

2021-yil noyabr oyida “Gazli Gas Storage” MChJ QK tomonidan “Gazli” neft-gaz koni o‘zlashtirilganining 65 yilligiga bag‘ishlangan yubiley tadbiri Buxoroda keng nishonlandi.

Mutaxasislarni “Siemens Energy” kompaniyasining o’quv markazlaridagi ta’lim jarayonlari.

Samarkand Marathon – Самарқанд хайрия марафонида иштирок этиш

Samarkand Marathon - Самарқанд хайрия марафонида иштирок этиш. жорий йилнинг 5-6 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида Samarkand Marathon бўлиб ўтди.

Газли конининг саноат майдонида жойлашган 6А сонли сиқув компрессор станцияс (СКС) нинг умумий қурилиш ишлари якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муборак бўлсин!

Нефть ва газ саноати ходимлари кунига табрик!

Ромитан туман ҳокимлиги «ТАШАККУРНОМАСИ»

Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирлиги Бухоро вилояти табиат ресурслари бошкармаси номидан ташаккурнома

8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни!

Янги 2024 йил табриги!

8-Март Хотин – Қизлар куни билан!

Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 131 - моддасига мувофиқ, мамлакатимизда Баҳор байрами 8 март-хотин-қизлар куни нишонланади!

Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Arxiv boʻsh